Европа комиссияси 21 ноябрь куни Италиянинг 2019 йил учун қайта ишланган бюджет режасини қатъиян рад этди. Бу қадам дефицитнинг келишилган параметрларидан чиқиб кетилганлик билан изоҳланмоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Европа Иттифоқининг меъёрий ҳужжатларига кўра, давлат қарзи ЯИМнинг 60 фоизидан ошиб кетмаслиги керак. Италиянинг популистик ҳукумати бюджет лойиҳасига 2,3 триллион евро миқдоридаги давлат қарзини киритган, бу сумма ЯИМнинг 130 фоизини ташкил қилади.
Режалаштирилаётган харажатлар ҳисобига ҳукумат нафақа ёшини пасайтиришни, солиқ юкини камайтиришни ва немис намунаси бўйича ишсизлар учун ижтиноий кафолатни жорий қилишни кўзламоқда.
Иқтисодий масалалар бўйича еврокомиссар Валдис Домбровскиснинг фикрича, Италия ўз муаммоларини келгуси кредитлар ҳисобига ечишни режалаштирмоқда ва таклиф қилинган лойиҳа мамлакатдаги иқтисодий вазиятда ўзининг салбий аксини топади.
Брюссель Италияга қарши расмий текширув бошлаш билан таҳдид қилди. Римга кўп миллиардли жарималар билан таҳдид қилувчи қарорни Иттифоқ мамлакатларининг молия вазирлари қабул қилиши керак.
Изоҳ (0)