Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати делегацияси Фаластин ярашувини ҳамда Ғазо секторидаги блокадани тўхтатишни муҳокама қилиш мақсадида Қоҳирага йўл олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
ҲАМАС сиёсий бюроси раисининг ўринбосари Салоҳ ал-Арурий бошчилигидаги делегациянинг Қоҳирага ташрифидан кўзланган мақсад икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва Ғазо секторидаги блокадани Фаластин бирлигига эришиш орқали тўхтатиш ҳисобланади.
Ўтган ҳафтада Мисрнинг аралашуви билан фаластинликлар ва исроиллик ҳарбийлар ўртасидаги сўнгги тўрт йилдаги энг интенсив қуролли қаршилик тўхтатилди.
Изоҳ (0)