Украинанинг Донбасс ҳудудида ҳарбий ҳаракатлар бошлангидан буён 487 нафар десантчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда мамлакат президенти Пётр Порошенко маълум қилди, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
Порошенконинг сўзларига кўра, 487 нафар «қанотли пиёда» жанговар топшириқлардан қайтмаган, рус тажовузкорлари бўлган шафқатсиз жангларда ҳалок бўлган.
Ҳарбийлар олдида чиқиш қилган президент армия Украина давлат мустақиллиги ва фуқаролари хавфсизлигининг ишончли кафолати эканлигини айтиб ўтган.
Изоҳ (0)