Аҳоли ўртасида ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш муддати 2019 йил 1 январга қадар, дея нотўғри маълумот тарқалган. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар бермоқда.
Агентликнинг расман маълум қилишича, ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига соддалаштирилган тартибда алмаштириш 2021 йил 1 январга қадар давом этади.
Бугунги кунда мазкур хизмат Тошкент шаҳрининг Миробод, Юнусобод, Учтепа ҳамда Шайхонтоҳур туман давлат хизматлари марказлари билан бир қаторда Яшнобод ва Мирзо Улуғбек тумани давлат хизматлари марказлари орқали ҳам жорий этилди.
Аҳолига қулайлик яратиш ҳамда навбатларни олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрининг барча туман давлат хизматлари марказлари орқали шу ҳафтанинг охирига қадар мазкур хизмат жорий этилиши режалаштирилмоқда.
Хизматдан фойдаланиш учун паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини тақдим этиш ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 70 фоизи миқдоридаги тўловни амалга ошириш лозим.
Навбатдан ташқари хизмат кўрсатилиши учун қўшимча пул тўланиши бекор қилинган.
Изоҳ (0)