Москва—Афина рейси йўловчи самолёти Шереметьево аэропорти учиш-қўниш майдонида одам уриб юборди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Ҳодиса 20 ноябрь куни соат 20.10 да рўй берди. Самолётнинг учиш-қўниш майдонидаги ҳаракати давомида экипаж номаълум жисмга урилганини билдирган. Шикастланишлар ҳақида сигнал бўлмагани сабабли парвозни давом эттиришга қарор қилинган.
Воқеа жойига юборилган аэропорт ходимлари эркак кишининг жасади ва шахсий буюмларига дуч келди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлган шахс Испаниядан депорт қилинган ва Москва орқали Ереванга йўл олиши лозим бўлган 25 яшар Арманистон фуқаросидир. У Москвага учган самолёт бортида тўполон кўтаргани айтилмоқда.
Изоҳ (0)