Жанубий кореялик Ким Чон Ян Интерполнинг янги раҳбари этиб сайланди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
У Интерпол раҳбарлиги учун асосий номзод сифатида қаралган, вице-президент, россиялик генерал Александр Прокопчукни рақобатда ортда қолдирган. Унга халқаро ташкилотнинг бош ассамблеясида ўтказилган сайловда 98 аъзо овоз берган. Александр Прокопчук эса 64 та овоз олди.
Ким Чон Ян бунгача Интерпол вице-президенти бўлиб ишлаган, кейинги ойларда эса вақтинчалик президент бўлганди.
Изоҳ (0)