Ўзбекистон Парламенти спикери Нурдинжон Исмоилов Душанбега хизмат сафарига жўнаб кетди, деб хабар беради Sputnik.
Душанбе аэропортида Нурдинжон Исмоиловни тожикистонлик ҳамкасби Шукуржон Зуҳуров кутиб олди.
Хизмат сафари уч кун давом этади.
Нурдинжон Исмоиловнинг Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашуви ҳам режалаштирилган.
Бундан ташқари, Тожикистон парламенти юқори палатаси спикери Maxмадсаид Убайдуллоев билан музокаралар ўтказилади.
Изоҳ (0)