«Дарё» таҳририятида Сурхондарё вилояти Шеробод тумани «Боғиобод» маҳалласида яшовчи бир гуру фуқаролар мурожаат йўллади. Мурожаатда айтилишича, ушбу маҳалла аҳолиси газ ва электр йўқлигидан қийналмоқда.
«Мана қиш мавсуми яқинлашар экан барча маҳалладигаларнинг юраги хавотир исканжасида қолмоқда. Чунки ҳудудимиздан атиги 500 метр узоқликда катта газ линияси ўтганига қарамай абгор халқимизни газ таъминотидан узиб қўйиб метан ва ғишт заводларига беришмоқда.
Дард устига чипқондек электр ҳам муттасил равишда ўчирилмоқда. Намунали уйларда истиқомат қилувчи маҳалладошларимиз президент қабулхонасига мурожаати ортидан уларга узилган газ қайта улаб берилди. Афсуски, қолган аҳолига қишда совуқдан ҳимояланиш учун тезакдан бошқа нарса қолмади», — дейилади мурожаатда.
Ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар изоҳини кутиб қоламиз.
Изоҳ (0)