Америкалик актриса Мэрилин Монро қўлга киритган Олтин глобус мукофоти Julien’s Auctions кимошди савдосида 250 минг долларга сотилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Айтилишича, бу мукофотнинг битта нусхаси учун тўланган энг катта пулдир.
Мэрилин Монронинг шахсий буюмлари сотилаётган кимошди савдоси Лос-Анжелесда бўлиб ўтмоқда. Жумладан, актрисанинг 1956 йилги Ford Thunderbird машинаси 490 минг долларга сотилди.
Изоҳ (0)