Москванинг Хамовнический суди кулгу усталари Евгений Петросян ва Елена Степаненко ўртасидаги никоҳни бекор қилди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Петросяннинг адвокати Сергей Жорин буни «кичик, аммо муҳим ғалаба» деб атади. Унга кўра, Степаненко ажрим жараёнинг атайин чўзиб келган.
Суд матбуот котиби Олга Мишелованинг таъкидлашича, ҳозирча никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво қондирилган. Энди навбат мол-мулкни бўлишга. Хамовнический суди бу масалани алоҳида кўриб чиқади.
Изоҳ (0)