16 ноябрь куни Тошкент тумани Келес шаҳрида яшовчи Н.Д. исмли аёл ўзи ишлаётган Maximal-Market дўконида фуқаро Б.А. билан ўзаро жанжаллашган.
Жанжал вақтида дўконга харид учун кирган Тошкент тумани ИИБ ходими лейтенант С.М. уларни ажратмоқчи бўлганида фуқаро Б.А. пичоқ билан ходимга жароҳат етказган.
Натижада лейтенант С.М.га касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Б.А. қўлга олинган. «Суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ахборотида.
Изоҳ (0)