16 ноябрь куни Сирдарё туман «Қуёш» МФЙда яшаган М.У. тутундан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВлар билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
М.У. уйида электр иситиш печини ёқиб, ухлаб қолган. У ухлаб ётган вақтда кўрпа печга тегиб, ундан чиққан тутундан заҳарланган. Фуқаро касалхонага ётқизилган, аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган.
Айни вақтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)