Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида 13 ноябрь куни Було маҳалласида яшаган 32 ёшли Ф.К. тан жароҳати билан беҳуш ҳолда касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 15 ноябрь куни вафот этган.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида шу йилнинг 9 ноябрь куни марҳум Ф.К. уйида бирга яшовчи турмуш ўртоғи Ю.Я. билан ўзаро жанжаллашаётган вақтларида шу маҳаллада яшовчи У.Ў. уларни ажратмоқчи бўлиб, тоғаси Ф.К.нинг орқасидан итариб юбориши натижасида у боши билан темир кроватга урилиб жароҳат олган.
13 ноябрь куни эса Ф.К. турмуш ўртоғи Ю.Я. билан такроран жанжаллашган вақтларида аёл эрининг бошига таёқ билан урган вақтида ҳушини йўқотганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ю.Я. ва У.Ў.лар ушланган. «Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ахборотида.
Изоҳ (0)