22 ноябрь куни таниқли ҳинд дизайнери Риту Бери Тошкентда ўз либослар тўпламини намойиш этади, деб хабар беради MyDay.
Ритуни ҳинд модасининг биринчи хоними деб аташади. У ўз либосларини Парижда тадим этган илк ҳинд дизайнери ҳисобланади. У яратган либосларни Николь Кидман, Летиция Каста, Мадҳури Диксит каби машҳур актрисалар кийган.
Риту шунингдек, Нью-Делидаги Мода технологиялари Миллий институти бошқарув Кенгаши аъзоси бўлиб, ҳинд аёллари ҳаётини яхшилашга кўмаклашадиган Savera Association хайрия ассоциациясининг фахрий патрони ҳамдир.
Tashkent Fashion Week шу йилнинг 21 ноябридан 26 ноябрига қадар бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)