Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова ҳамкасбларига 28 ноябрь куни бўлиб ўтадиган никоҳ тўйи таклифномаларини тарқата бошлади. Бу ҳақда Шаҳзода ўзининг Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
Шаҳзода ва Маратнинг тўйи пойтахтдаги «Яккасарой» ресторанида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Шаҳзода май ойида унаштирилганини маълум қилган эди. Унинг бўлажак турмуш ўртоғи Марат Москва шаҳрида архитекторлик билан шуғулланади.
https://www.instagram.com/p/BqL7X6GHmUw/
https://www.instagram.com/p/BqLBjA-nzDR/
Изоҳ (0)