Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси баъзи мамлакатлар билан виза режимини янада соддалаштириш ташаббусини илгари сурмоқда, деб ёзади Norma. Шунингдек, уй-жойни ижарага бериш ва фаолиятнинг баъзи турларини лицензиялаш тартибини енгиллаштириш ҳам режалаштирилмоқда. Бу 2025 йилгача Туризм соҳасини риволантириш концепцияси лойиҳасида кўзда тутилган.
Виза жараёнларини Евроиттифоқ ва чиқиш туризми ривожланган бошқа минтақалар мамлакатлари фуқаролари учун соддалаштириш режалаштирилмоқда.
Икки томонлама келишувлар асосида учинчи мамлакатлар учун Ўзбекистон ва Қозоғистонга ягона кириш визасини жорий қилиш ва кейинчалик бошқа мамлакатларни ҳам бунга жалб этиш масаласини ўрганиб чиқиш назарда тутилган.
Бундан ташқари, лойиҳада уй-жой (хусусий хонадон ва уйлар)ни 30 кунгача қисқа ижарага беришнинг соддалаштирилган тартибини жорий қилиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)