Ҳукумат қарорлари билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Навоий давлат кончилик институти ҳамда Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиаллари ташкил этилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Қарорлар билан мазкур филиалларнинг тузилмаси ҳамда бакалаврлар тайёрлаш бўйича таълим йўналишлари тасдиқланди.
2019–2020-ўқув йилида ҳар бир филиалга 50 нафардан талаба қабул қилинади.
2020–2021-ўқув йилидан бошлаб эса мазкур филиалларга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Изоҳ (0)