Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Ўзбекистон Республикасида 2025 йилга қадар туризмни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Мазкур ҳужжатда Ўзбекистонда 2025 йилга бориб туризмнингмамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини 5 фоизга етказиш режаси белгиланган. Ҳозир бу кўрсаткич 2,3 фоизни ташкил қилади.
Ўзбекистонга келаётган туристлар сони 7,2 миллион кишига етиши кўзда тутилган. 2018 йил якунлари бўйича бу кўрсаткич 4,8 миллионни ташкил этиши кутилмоқда.
2025 йилга бориб туристик хизматлар экспортини 951 миллион доллардан 2 миллиард долларгача етказиш режалаштирилган. Ички сайёҳлар оқимини деярли икки баробар — айни пайтдаги 10 миллиондан 19 миллионгача ошириш кўзда тутилмоқда.
Изоҳ (0)