Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, UN Uzbekistan ҳамда UN Population Fund Uzbekistan ноанъанавий аёллар касбларининг ранг-баранглигини акс эттириш учун фототанлов эълон қилди. Бу ҳақда БМТнинг аҳолишунослик жамғармаси матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
#FacesOfDiversity суратлар танлови ҳар йили ўтказиладиган «Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши фаол ҳаракатлар 16 кунлиги» кампаниясини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилади.
Танловда ҳаваскордан тортиб профессионал фотографларгача исталган иштирокчилар тенг асосда иштирок этиши мумкин.
Танловнинг мақсади – Ўзбекистонда фаолият юритадиган аёлларнинг касбларини кенг қиррали эканлигини намоён этишдан иборат.
Танлов ўтказилиш муддати: 5—20 ноябрь.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг энг кўп лайкларини йиққан уч нафар ғолиб сертификат ҳамда қуйидаги совғаларга эга бўлади:
1-ўрин – Планшет
2-ўрин – Телефон
3-ўрин – Қаттиқ диск
*Ташкилотчилар томонидан танланган қолган иштирокчиларга сертификат, блокнот, ручкалар, флешка ва бошқа эсдалик совғалар топширилади.
#FacesofDiversity танловида қандай иштирок этиш мумкин?
1. Танлов мавзусига доир Ўзбекистонда аёлларнинг касблари ранг-баранглигини акс эттирган суратни олиш.2. Суратни ўзингизнинг Instagram, Facebook ёки Twitter ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларга жойлаштиришингиз лозим.3. #FacesOfDiversity хештегини қўйишни унутманг!
4. Танлов ташкилотчиларининг саҳифаларига аъзо бўлиш @womenuz @un_uzbekistan @faces_of_diversity * Instagram‘нинг танлов профилида белгиланган вақтда энг кўп лайк йиққан иштирокчиларнинг суратлари (суратлар ташкилотчилар томонидан юқоридаги хештег орқали топилади ҳамда @faces_of_diversity саҳифасига жойланади) ғолиб деб топилади.
Танлов натижалари 21 —25 ноябрь кунлари сарҳисоб қилинади
Изоҳ (0)