Фарғона шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Дарё»га марказ мутасаддилари маълум қилди.
Мазкур хизмат жорий йил 13 ноябрдан бошлаб кўрсатилмоқда.
Шу пайтга қадар Тошкент ва Наманган шаҳарларидаги Давлат хизматлари марказларида миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириб келинаётган эди.
Изоҳ (0)