Назира Мухторова Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизматига таяниб, «Турон 24» хабар берди.
Жиззах вилоят ҳокимининг бу ҳақдаги қарори 12 ноябрь куни имзоланган. Ушбу қарор халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясига тасдиқлаш учун киритилган.
Назира Мухторова 1997 йилдан бери вилоят ҳокимлиги тизимида турли лавозимларда ишлаган. 2009—2017 йилларда Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлган.
У ҳозирги вазифага тайинлангунга қадар Жиззах шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
Изоҳ (0)