• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда савдони ривожлантириш рағбатлантирилади

    Uz Analitics сайтида журналист Наврўз Мелибоевнинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон таҳлилига бағишланган мақоласи чоп этилди. Қуйида ана шу мақола тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: Уз Аналйтиcс

    Фото: Уз Аналйтиcс

    Савдони либераллаштириш – ички ёки ташқи савдода чекловларни камайтириш ёки бартараф этиш жараёнидир. Савдода ҳар хил тўсиқ ва чекловлар қанча кўп бўлса, бозордаги фирмалар (тадбиркорлар) ўртасида рақобат ҳам шунча кам бўлади. Шу боис, ҳар қандай мамлакат иқтисодиёти ўз самарадорлигини ошириш учун рақобатни ривожлантириши керак. Маълумки, товар бозорларидаги рақобат бозорни маҳсулотлар билан тўлдиришга ёрдам беради ҳамда маҳсулотларни бир ёки бир неча фирмалар томонидан сотилиши (харид қилиниши) ни мажбуран қабул қилдирмайди.

    Ўзбекистонда октябрь ойининг охирларида ички ва ташқи савдони либераллаштириш бўйича навбатдаги муҳим қадамлардан бири қўйилди – давлат раҳбари «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга имзо чекди. Хўш, қандай чекловлар бекор қилинди ва фирмаларнинг савдо фаолиятини ташкиллаштириш бўйича нималар ўзгарди? Фармоннинг асосий қоидаларини қулай шаклда таҳлил қиламиз.

    Қабул қилинган ҳужжат савдони 2 босқичда эркинлаштиришни назарда тутади: киритилган ўзгаришларнинг бир қисми 1 ноябрдан бошлаб амал қилади, қолган қисми эса, 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб қонуний кучга киради.

    Юқори ликвидли маҳсулотларни сотишнинг янги тартиби ва инвойс бериш орқали «нақд пулсиз келишувлар»

    Президент фармонидаги ички савдони либераллаштириш бўйича 1 ноябрдан бошлаб амал қиладиган учта энг муҳим бандни кўрсатиш мумкин.

    Биринчи қоида, бу четдан импорт қилинадиган юқори ликвидли маҳсулотларни сотиш механизмининг соддалаштирилиши ва ундаги чекловларнинг бекор қилинишидир: «импорт бўйича олиб келинган юқори ликвидли маҳсулот турларини, эгаларининг ҳоҳишига кўра, ички бозорда, шу жумладан, биржа савдоларида чекловларсиз сотиш». Бу энди импорт бўйича олиб келинган маҳсулотларни ички бозорда ҳеч қандай чекловларсиз – тўғридан-тўғри ҳам фирмалар (истеъмолчилар)га, ҳам биржа орқали сотиш мумкин, деганидир.

    Илгари импорт бўйича олиб кирилган юқори ликвидли маҳсулотлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали сотилиши керак бўлган.

    Юқори ликвидли маҳсулот нима дегани? Фармонда юқори ликвидли маҳсулотларнинг барча турлари келтирилмаган. Бу ҳақда аниқ тасаввурга эга бўлиш учун Президентнинг 2017 йил 14 ноябрдаги №ПҚ-3386 сонли қарорига мурожаат қиламиз. Автомобиль бензини, экстраксион бензин, дизел ёқилғиси, техник керосин, полипропилен, полиэтилен, олтингугурт, кўмир, минерал ўғитлар, калсинацияланган сода, катод мис, мисли катанка, иккиламчи алюминий, қора металлар ижараси, металл рух, цемент, цемент клинкер, қурилиш ойнаси, шакар, ем учун белгиланган донлар, арпа, пахта толаси, пахта линти, ўсимлик (пахта) мойи, пахта шелухаси, пахта шроти, техник уруғлар юқори ликвидли маҳсулот турлари, ҳомашё ва материаллари сирасига киради.

    Иккинчиси – юридик шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ҳисоб-китобларни нақд пулсиз корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда олди-сотди шартномаларини тузиш мажбурий шартларининг бекор қилинишидир. Энди юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан нақд пулсиз ҳисоб-китоблар олди-сотди шартномаларини тузмасдан, фақат инвойс (ҳисоб фактура) бериш орқали корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Бу штатли юристга эга бўлмаган ёки юридик фирмада хизмат кўрсатилмайдиган кичик фирмалар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун айниқса, муҳимдир. Кичик бизнесда бундай фирма ва тадбиркорлар кўпчиликни ташкил этади. Ҳар бир келишувда шартнома тузиш талабининг бекор қилиниши ҳужжат айланмасини анча соддалаштиради ва келишувларни расмийлаштиришнинг оддий механизмини кафолатлайди.

    Президент фармони юқорида кўрсатиб ўтилган икки банддан ташқари, пул тушумларини инкассация қилишнинг янги тартибини ҳам жорий этади.

    Жорий йилнинг 1 ноябрига қадар кунлик тушуми энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ миқдорда бўлган кичик бизнес субъектлари, қолган барча корхоналар эса, энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида нақд пул тушумини ҳар куни Марказий банк инкассация хизматлари орқали топшириши лозим эди. Агар нақд пул тушуми кўрсатилган миқдордан кам бўлса, улар пул тушумини Марказий банк инкассация хизматлари орқали топшириши ёки банк кассаларига мустақил равишда топшириш имконига эга эди.

    Жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб:

    – энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ миқдорда кунлик ўртача нақд пул тушуми бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни инкассация хизматлари орқали ёки мустақил равишда банк кассаларига топширишлари мумкин. Лекин пул тушуми аввалгидек, банкка ҳар иш кунида топширилиши зарур.

    – ўртача кунлик тушумидан кам миқдорда тушуми бўлган субъектлар нақд пулни ҳар куни топширишлари шарт эмас. Улар инкассация хизматлари учун пул топшириш кунини ўзлари белгилаши мукин – ҳар 2 кунда, 3 кунда бир марта ва ҳ.к.

    Албатта, нақд пул тушумини инкассация қилишнинг янги тартиби корхоналарнинг нақд пулни дўкон кассаларидан банкгача бўлган логистикасини ташкиллаштиришдаги «эркинлик даражаси»ни оширади.

    Фото: Уз Аналйтиcс

    Фото: Уз Аналйтиcс

    1 январдан бошлаб лицензиялар (рухсатномалар)нинг, маҳаллий ва импорт маҳсулотларини харид қилишда кредитлаш шартларининг бекор қилиниши

    Улгурчи савдо учун лицензия бериш ва савдо корхоналарини солиққа тортишнинг махсус тартибининг бекор қилиниши Фармондаги узоқ кутилган ва ёрқин қоидалардан бўлса керак.

    Ўзбекистонда улгуржи савдо учун лицензия бериш 2000 йилларнинг бошларида, сўм конвертация қилинмаган, нақд пул етишмовчилиги ва солиққа тортиш, жумладан, импорт ҳам юқори даража бўлган шароитда киритилган эди. Кўплаб «нақд пулли» идоралар «улгуржичилар» шаклида фаолият юритишган. Улгуржи савдо корхоналарига лицензия бериш, кейин эса, уларнинг пул тушумини солиққа тортиш тартибининг жорий этилиши давлатга уларни назорат қилишни бирмунча енгиллаштирган. Эҳтимол, давлат шу орқали пул айланмаси билан бирга товар айланмасини назорат қилган бўлиши ҳам мумкин.

    Шу тарзда, савдо фаолияти 2 турга бўлинган: улгуржи ва чакана савдо. Улгуржи савдо учун лицензия берилган. Чакана савдога эса йўқ. Ҳисоб-китоб шакллари савдони турларга ажратишда асосий мезон ҳисобланган. Харид қилинган маҳсулотларни тижорат мақсадларида фойдаланиш ёки шахсий ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун нақд пулсиз шаклда сотиш улгуржи ҳисобланган. Қолган барча савдо турлари чакана деб ҳисобланган.

    Корхонанинг йирик устав фондига – камида энг кам ойлик иш ҳақининг 3500 (!) миқдоридаги маблағга эга бўлиши улгуржи савдога лицензия беришнинг асосий талабларидан саналган. Аслини олганда, бу ана шундай «улгуржичилар» доирасига киролмайдиган, кам миқдордаги капиталга эга корхоналар учун тўсиқ бўлиб хизмат қилган. Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 3 майдаги қарори билан мазкур шарт ҳам бекор қилинди.

    Устав фондига нисбатан қўйилган шартлар бекор қилинсада, «улгуржичилар»га лицензия бериш тартиби ва лицензиялашнинг махсус тартиби бугунги кунда анархизмга айланган.

    Масалан, Россия ва Қозоғистонда улгуржи савдога лицензия берилмайди. Савдо айланмасида чекланган бўлган, алоҳида маҳсулотлар билан савдо-сотиқ қилиш ҳолларидагина махсус рухсатнома олинади холос.

    Янги йилдан бошлаб, шунингдек, кўчма савдони амалга ошириш учун ҳам рухсатнома олинади. Кўчма савдо бу – кўчма савдо объектларидан фойдаланган ҳолда, турғун савдо шохобчалари (дўкон ва дўконча) дан ташқарида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан чакана савдо қилишдир. Рухсатнома юридик шахсларга савдонинг тасдиқланган объекти жойлашиш схемаси иловаси билан бирга олти ой муддатга берилади.

    Президент фармонидаги яна бир муҳим банд – мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва импорт товарларни кредит асосида харид қилинганда, тенг шароитларнинг яратилганидир. Амалдаги «Истеъмол кредити тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, молиявий истеъмол кредити фақат Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товар ва хизматларни харид қилиш учун берилади. Бу қоида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун қатор афзалликларни тақдим этади.

    1 январдан бошлаб мазкур талаб бекор қилинади ва истеъмол кредити ҳам импорт товарлари, ҳам маҳаллий маҳсулотлар (хизматлар)ни харид қилишда бир хил тақдим этилади.

    Ортиқча бюрократияларсиз интернет савдони ривожлантирамиз

    Президентнинг 2018 йил 19 февралдаги фармонига мувофиқ, тадбиркорлар 2018 йил 1 июндан бошлаб экспорт шартномасини тузмасдан ва банк комиссияси ундирилмасдан, Интернет тармоғидаги электрон савдо майдончалари орқали товарлар, ишлар ва хизматлар экспортни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлдилар.

    Энди бундай келишувлар учун битта инвойс бўйича 5000 АҚШ долларигача миқдорда лимит ўрнатилди. Бундан ташқари, савдони эркинлаштиришга доир президент фармонида қуйидаги қўшимча шароитлар ҳам киритилган: тўловларни почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидаларига мувофиқ, халқаро тўлов тизимлари орқали олиш ҳамда маҳсулотларни экспортга йўналтиришдир. Бу келишувларга оид ахборотлар Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилмайди, юкнинг божхона декларацияси ҳам расмийлаштирилмайди.

    Бундан ташқари, жисмоний шахслар томонидан божхона декларациясисиз товар олиб ўтиш 5000 АҚШ долларигача оширилди. Илгари бу миқдор 3000 АҚШ доллари этиб белгиланган эди.

    13.11.2018, 19:56   Изоҳ (0)   16785
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанд вилоят ИИБ муносабат билдирди: аслида фуқаролар ИИБ ходимини урган

    13.11.2018, 19:29

    Ўзбек тили ва адабиёти университети Манас қирғиз-турк университети билан академ алмашинув асосида кадрлар тайёрлайди

    13.11.2018, 19:14

    Тахиатош иссиқлик электр станциясига GЕ компанияси газ турбиналари ва генераторлари етиб келди

    13.11.2018, 18:44

    Намангандаги касалхонани таъмирлаётган уста 3-қаватдан йиқилиб, ҳалок бўлди

    13.11.2018, 18:29

    Ўзбекистон фуқароси Россияда машина бошқараётиб ухлаб қолди, 5 киши жабрланди

    13.11.2018, 18:14

    Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқотда бўлди

    13.11.2018, 17:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.