General Electric компанияси Тахиатош иссиқлик электр станциясини модернизация қилиш учун ускуналарнинг биринчи партиясини етказиб беришни якунлади, деб ёзади «Газета.uz» компания вакилларига таяниб.
Модернизация доирасида қурилаётган янги блоклар учун иккита газ турбиналари ва иккита генератор етказиб берилди. Ушбу лойиҳа GE ҳамда Hyundai Engineering ва Hyundai Engineering and Construction’дан иборат Жанубий Корея консорциуми томонидан амалга оширилмоқда.
Ускуналар Влиссинген (Нидерландия) портига етказилган, у ердан Ўртаер, Қора ва Азов денгизи орқали, сўнг Каспий денгизидаги Волга-Дон канали орқали Қозоғистондаги Курик портигача келтирилган, ундан кейин юк автотранспорти билан Ўзбекистондаги қурилиш майдонига етказилган.
Лойиҳа жами қуввати 580 МВтга тенг иккита буғ-газ қурилмаси қурилишини кўзда тутади. Буғ-газ қурилмасининг биринчи навбати 2020 йилда ишга туширилади. Янгилари ишга туширилгач, станциянинг эски қувватлари фойдаланишдан чиқарилади.
Изоҳ (0)