16—18 ноябрь кунлари Португалиянинг Одивелаш шаҳрида парадзюдо бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада жаҳоннинг энг кучли парадзюдочилари совринли ўринлар учун кураш олиб боради. Чемпионатда ўзбекистонлик паралимпиячилар ҳам иштирок этади.
Терма жамоа мусобақада қуйидаги таркибда қатнашади:
Эркаклар:
-60 кг: Шерзод Намозов-66 кг: Ўткиржон Нигматов-73 кг: Феруз Саидов-81 кг: Нурбек Мирзаев-90 кг: Шуҳрат Бобоев-100 кг: Шариф Ҳалилов+100 кг: Ширин Шарипов
Аёллар:
-48 кг: Лобар Хуррамова-48 кг: Кумуш Курязова-52 кг: Севинч Салаева-57 кг: Парвина Самандарова-57 кг: Нафиса Шарипбоева-63 кг: Ирисхон Курбанбаева-70 кг: Васила Алибоева+70 кг: Феруза Юсупова.
Спортчилар 13 ноябрь куни Португалияга жўнаб кетди.
Изоҳ (0)