Туриннинг «Ювентус» клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри ўтган мавсум якунларига кўра А Сериянинг энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда мураббийнинг ўзи Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
Аллегри бу номга эришиш йўлида «Наполи» собиқ бош мураббийи Маурицио Сарри ҳамда «Лацио»нинг амалдаги устози Симоне Инзагини ортда қолдирди.
Шу тариқа «Ювентус» устози мазкур мукофотни 4 марта қўлга киритиб, рекорд ўрнатди. Унгача Марчелло Липпи, Фабио Капелло ва Антонио Конте ҳам мазкур совринни уч мартадан қўлга киритганди.
Изоҳ (0)