Англия терма жамоаси ҳамда «Челси» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Жо Коул футболчилик фаолиятини якунлади. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар берди.
37 ёшли футболчи сўнгги мавсумларда Шимолий Американинг нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турадиган дивизионидаги «Тампа-Бей Роудис» клубида тўп сурди.
Маълумот учун, Жо Коул «Вест Ҳэм», «Челси», «Ливерпуль» ва «Астон Вилла» каби клублар сафида ўйнаган. У уч марта Англия чемпиони бўлган. Шунигндек, Англия Кубогини уч бор қўлга киритган.
Англия терма жамоаси сафида эса 56 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урган. Уч мартадан Жаҳон ва Европа чемпионатида иштирок этган.
Изоҳ (0)