Полиция Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консули Муҳаммад ал-Ўтайбининг қароргоҳи ҳудудида кислота ва бошқа химикатлар изини топди. Бу ҳақда Туркия бош прокуратурасидаги манба маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.нет».
Прокуратурага кўра, бу кимёвий воситалар ўлдирилган журналист Жамол Қошиқчининг жасадидан қутулиш учун ишлатилган.
Кислота излари қароргоҳ ҳудудидаги қудуқдан топилгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)