АҚШнинг Калифорния штатида давом этаётган учта ўрмон ёнғини бир неча минг гектарга тарқалди. Аҳоли ва ўт ўчирувчилар орасида кўп сонли жабрланганлар мавжуд. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Штат шимолидаги ёнғин қарийб саккиз минг гектар майдонга тарқалган, мингдан ортиқ бино зарарланган.
Штатнинг жанубий қисмида, Лос-Анжелес шаҳри яқинида юз берган ёнғиннинг умумий майдони етти минг гектарни ташкил қилган. 75 мингта уйдаги аҳолининг эвакуацияси бошланган, бир нечта бино бузилган.
8 ноябрь куни бошланган ўрмон ёнғинлари кучли шамол сабабли тез тарқалмоқда, уларни ўчириш учун икки мингдан ортиқ ўт ўчирувчи иштирок этмоқда, бироқ олов ҳали назорат остига олингани йўқ.
Изоҳ (0)