Ердаги глобал иқлим исиши одам ва ҳайвонларга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмайди. Бу ҳақда Россия фанлар академиясининг Сибир бўлими қошидаги нефть ва газ геологияси ва геофизикаси институти директорининг ўринбосари Николай Сенников маълум қилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Олимнинг фикрича, дунё океани сатҳининг кўтарилиши ва баъзи жойларнинг сув остида қолишини ҳисобга олмаганда, иқлим исиши Ердаги организмларнинг ривожланишига зарар етказмайди.
Унинг сўзларига кўра, агар иқлим исиш томонга ҳаракатланса, организмларнинг кўплаб янги гуруҳлари пайдо бўлади. Улар турли экологик муҳитларни эгаллайди ва уларнинг популяцияси зичлиги ортади. Океанлар ва денгизларнинг, шунингдек, ўрмонлар ва қитъаларнинг биосамарадорлиги ортади, бу эса биосферага ижобий таъсир кўрсатади.
Изоҳ (0)