АҚШнинг Томас Жефферсон университети олимлари кофе организм ҳужайраларини кислород билан тўйинтиришини ва уларнинг тикланишига ёрдам беришини аниқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Тадқиқот давомида аниқланишича, агар туйилган кофени қайноқ сувга дамлаб, уни 5—10 дақиқа давомида ичилса, кофе янада фойдалироқ бўлади.
Қоннинг кофе доналаридаги антиоксидантлар, витаминлар ва микроэлементлар билан тўйиниши тўқималар яллиғланишининг пасайишига ва юрак-қон томир тизимининг мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Олимларнинг таъкидлашича, оммалашиб бораётган совуқ кофе организмга фойдалилик жиҳатидан қайноқ кофедан ортда қолади.
Изоҳ (0)