Эквадорнинг чакалакзор ўрмонида орқасида «бўри бошга» эга бўлган ўргимчаксимон гибрид топилди. Унинг суратлари Science Алерт томонидан намойиш этилди, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
Суратни арахнолог Андреас Кей намойиш этган. Мутахассиснинг сўзларига кўра, мавжудотни илмий нуқтаи назардан ўргимчак деб атаб бўлмайди. У арахнидларнинг Метагрйне биcолумната турига киритилган.
Ўргимчаксимон мавжудот саккизта катта оёққа эга. Одатий тананинг ўрнига у «бўрининг бошини» олиб юради. Ўргимчакнинг танасида қулоқни эслатувчи иккита ўсимта, сариқ нуқталар — кўзлар ва ҳатто «бурун» ҳам мавжуд.
Мутахассиснинг таъкидлашича, бу мавжудотлар умуман хавфсиз ва заҳарга эга эмас. Улар Ерда 400 миллион йил аввал, динозаврларнинг асосий қисми пайдо бўлишидан олдин пайдо бўлган. Бу ўргимчаксимонлар ёввойи табиатда жуда кам учрайди, улар биринчи марта 1959 йилда аниқланган.
Изоҳ (0)