Россиялик Ирина Ермоленко «Мулк-Сармоя брокерлик уйи» АЖ (собиқ «Вақт» миллий депозитарийси) акцияларининг 20 фоиздан ортиғини сотиб олди. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
Жамиятнинг битта акцияси нархи 514 сўмни ташкил этди. Акциялар пакети (401 785 дона) устав капиталининг 21,79 фоизига тенг бўлди.
Биржа келишувининг умумий суммаси 206,51 миллион сўм баҳоланди.
Маълумот учун, «Мулк-Сармоя БУ» АЖ Ўзбекистонниннг йирик брокерлик фирмаси ҳисобланади. Жамиятнинг назорат пакети давлатга тегишли.
Изоҳ (0)