Андижон шаҳар «Гумбаз» маҳалласида яшовчи I.Ў. 29 октябрь куни уйда ўзаро жанжал туфайли бирга яшовчи укасининг турли жойларига уриб-тепиб, жароҳат етказган.
ИИВ ахборотига кўра, бунинг натижасида ука касалхонага ётқизилган. Суд-тиббий экпертизасининг ҳулосасига асосан ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, I.Ў. қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)