News cover

Электрдаги йўқотишлар сабаб 44 та туман электр тармоқлари раҳбари ишдан олинди

Энергетика вазирлиги юқори йўқотишларга йўл қўйган ҳудудий раҳбарлар лавозимидан озод этилганини маълум қилди.

Президент раислигида 24 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида электр энергияси йўқотишлари 20 фоиздан юқори бўлган 44 та туман электр тармоқлари корхонасидаги ҳолат танқид қилинганди. Давлат раҳбари хулоса чиқармаган раҳбарларни зудлик билан ишдан олиш, уларнинг ўрнига ёш кадрларни тайинлаш ҳамда энергия йўқотишларини камида икки баробар қисқартириш бўйича аниқ KPI белгилаш зарурлигини таъкидлаган.

Шу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигида танқидий йиғилиш ўтказилди. Унда тармоқ раҳбарлари, ҳудудий электр ва газ корхоналари мутасаддилари иштирок этиб, энергия самарадорлиги ва энергия ресурслари йўқотишларини камайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди. Шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Фото: Энергетика вазирлиги

Маълум қилинишича, Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ўрганишлари асосида ҳудудларда ишчи гуруҳлар тузилган. Улар 106 минг 140 та трансформатор пунктининг техник ҳолатини ўрганиб, 25 минг 668 таси таъмирталаб эканини аниқлаган. Ҳозирда уларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, юқори юкламали тармоқларда симларни алмаштириш, зарур ҳудудларда электр тармоқларини тезкор модернизация ва реконструкция қилиш, ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш бўйича топшириқлар берилди. Электр энергияси йўқотишларини камайтиришда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш лойиҳасини жадаллаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Газ таъминоти билан боғлиқ масалалар ҳам танқидий кўриб чиқилди. Жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали раҳбарини ишдан олиш бўйича топшириқ берилди.

Фото: Энергетика вазирлиги

Шунингдек, ёз ва куз-қиш мавсумига тайёргарликни кучайтириш, мавжуд муаммоларни олдиндан бартараф этиш, газ қуйиш шохобчаларини “УГаз” тизимига улашни тезлаштириш, газ таъминоти тизими барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳолига узлуксиз ва сифатли хизмат кўрсатиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Йиғилиш якунида электр энергияси йўқотишлари 20 фоиздан юқори бўлган ҳудудлар кесимида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Андижон филиалидаги 14 та, Жиззахдаги 7 та, Самарқанддаги 10 та, Қашқадарёдаги 4 та, шунингдек Сирдарё, Тошкент ва Фарғона филиалларидаги 2 тадан туман ва шаҳар электр корхоналари раҳбарлари лавозимидан озод этилди.

Бугун, 22:26

Лайфстайл ва Маданият

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: