Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида 27 октябрь куни Чусткўприк маҳалласида яшовчи С.М. ўзи ишлайдиган корхона раҳбари — маҳалладош А.Р. билан жанжаллашиб қолган.
Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ахборотига кўра, жанжал вақтида С.М. ўз раҳбарининг бошига темир бўлаги билан уриб, унга жароҳат етказган.
«Натижада А.Р. касалхонага ётқизилган. С.М. ушланган», — дейилади вазирлик ахборотида.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)