Курилнинг Парамушир оролида Эбеко вулқони 4,5 километр баландликка кулини отди, деб хабар беради «РИА Новости».
Кул устунининг баландлиги одатда 2—3 километрни ташкил этади. 31 августдаги олти километрлик устун эса рекордни қайд этган эди. Кул вулқоннинг 2017 йилда ҳосил бўлган оғизларидан биридан отилади, 2018 йилнинг ёзидан бошлаб жараён деярли ҳар куни кузатилади.
«Шанба куни эрталаб Эбеко вулқонининг 4,5 километр баландликка кул отиши кузатилди. Вулқоннинг шлейфи ундан беш километр узоқликкача тарқалди. Бу ҳақдаги маълумот Россия ФВВнинг Сахалин вилояти бошқармасига келиб тушган», — дейилади хабарда.
Вулқон ҳосил қилган кул устуни аҳоли яшаш шароитига хавф туғдирмайди.
Изоҳ (0)