Сомали пойтахти Могадишо шаҳридаги Sahafi Hotel меҳмонхонаси яқинида худкуш террорчилар томонидан тўртта автомобиль портлатилиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, 17 киши жабрланди, деб хабар берди «РИА Новости».
Меҳмонхона яқинида учта портлаш юз берганидан сўнг шифокорлар яраланганларга ёрдам кўрсатиш учун етиб келган. Шу пайтда эса тўртинчи портлаш юз берган.
Sahafi Hotel меҳмонхонаси Сомали полицияси жиноий ишлар департаменти биноси яқинида жойлашган.
Хавфсизлик кучлари меҳмонхона биносига портлаш туфайли ҳосил бўлган туйнукдан кирмоқчи бўлган тўрт нафар жангарини отиб ташлаган.
«Улар меҳмонхонага кира олмаган бўлса ҳам портлаш оқибатида кўп бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлди», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, портлаш учун жавобгарликни «Аш-Шабоб» экстремистик гуруҳи ўз зиммасига олган.
Изоҳ (0)