Хитойнинг Хэбэй провинциясида кимёвий ўғитлар ишлаб чиқарувчи заводда юз берган портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлди, яна етти киши жароҳат олди, деб хабар хабар берди «РИА Новости».
Портлаш Синьлэ шаҳрида жойлашган печда юз берган. Жароҳатланганларнинг икки нафари оғир аҳволда эканлиги айтилмоқда.
Портлаш юз берганидан сўнг маҳаллий ҳукумат зудлик билан ёрдам кўрсатди, жабрланувчилр шифохонага жойлаштирилди.
Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)