Тожикистон шимолидаги қаттиқ тартибли жазо колониясида 8 ноябрь, пайшанбага ўтар кечаси маҳбуслар исён кўтарди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Агентлик манбасининг маълум қилишича, Сўғд вилояти маъмурий маркази — Хўжанд шахридаги колонияда юз берган ҳодиса оқибатида бир неча нафар маҳбус яраланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)