Samsung компанияси иккига буклаш мумкин бўлган смартфон прототипини намойиш қилди, деб ёзади Spot.
Компания эгилувчан дисплей технологиясини Infinity Flex деб атади, букланган ҳолатда экран диагонали 7,3 дюймни ташкил этади. Samsung эгилувчан дисплейларни ялпи ишлаб чиқаришни «яқин ойларда» бошламоқчи.
Тақдимотда Samsung вакили номи ошкор қилинмаган смартфонни ниқобланган дизайн остида кўрсатди. У қурилма қачон чиқарилишига аниқлик киритмади, фақат бу «тез орада» амалга ошишини айтди.
Google’нинг Android ишланмаси бўйича вице-президенти Дейв Беркнинг маълум қилишича, эгилувчан экранли Samsung қурилмалари 2019 йилдаёқ чиқади.
Изоҳ (0)