2018 йилда тақдим этилган янги iPad Pro планшети самарадорлик синови жараёнида ҳайратлантирувчи натижаларни кўрсатди. У ўзидан аввалги талқиндан икки марта кучлироқ бўлиб чиқди. Гаджетнинг юқори қувватини А12Х чипсети таъминлайди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Планшетнинг синови AnTuTu бенчмарки томонидан ўтказилган. Якунда планшет 500 минг очкодан юқори натижа йиғган биринчи iOS қурилма бўлди.
iPad Pro’нинг энг яқин рақобатчиси Kirin 980 чипсетига ва 300 минг очкога эга Huawei Mate 20 Про ҳисобланади.
Apple томонидан қайд этилишича, самарадорликнинг юқори кўрсаткичлари энергия сарфида акс этмайди. Натижалар самарадорлик тезкор хотира ҳажмига боғлиқ эмаслигини ҳам кўрсатган.
Изоҳ (0)