Хитойниниг ZTE компанияси иккита дисплей билан жиҳозланган ноодатий нубиа Х смартфонини ишлаб чиқарди. Қурилманинг қўшимча дисплейи унинг орқа панелида жойлашган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Смартфоннинг асосий дисплейи 6,26 дюймли диагоналга эга. Бироз кичик бўлган иккинчи дисплей 5,1 дюймли.
Селфи олиш учун камера мавжуд эмас. Бунинг учун асосий камера ва қўшимча экрандан фойдаланилади.
Иккита модулли асосий камера 16 ва 24 мегапикселли. Қурилмага Snapdragon 845 процессори ўрнатилган. Тезкор хотиранинг ҳажми олти ва саккиз гигабайтга, доимий хотиранинг ҳажми эса 64 ва 256 гигабайтга тенг. Батареянинг сиғими 3800 миллиампер/соатни ташкил қилади.
Смартфоннинг нархи 473 долларга тенг.
Изоҳ (0)