Яқин ўн йилликда Россия одам фаолияти таъсири остига тушмаган ҳудудлар бўлган дунёдаги беш мамлакатдан бири бўлиши мумкин. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Австралиянинг Квинсленд университети олими томонидан таъкидланишича, ёввойи табиатнинг деярли барча бурчаклари ёки уларнинг умумий майдонининг 94 фоизи айни пайтда 20 та мамлакатда жойлашган. Шундан 70 фоизи бешта давлатга тегишли — Россия, Канада. Австралия. АҚШ ва Бразилия. Ердаги ёввойи табиатнинг тақдири уларнинг ҳаракатларига боғлиқ.
Университет олимлари гуруҳи табиатнинг одам томонидан тегилмаган бурчаклари харитасининг янги талқинини тақдим этган. Харита Ёввойи ҳайвонларни сақлаш жамияти томонидан 1990 йиллардан 2016 йилга қадар янгиланмаган эди.
«Ёввойи табиат ҳудудлари» одам томонидан тегилмаган ва ўз био ва экохилма-хиллигини сақлаб қолган ландшафтлар ва экозтизимлар жойлашган йирик ҳудудлар ҳисобланади. У ерда одамларнинг мавжуд бўлмаслиги мажбурий эмас, бироқ уларнинг табиат ҳаётига аралашув даражаси минимал бўлиши керак.
Ер сўнгги 25 йил ичида қуруқликдаги ёввойи табиат бурчакларининг 10 фоизини йўқотгани ҳисобга олинса, келгуси ўн йил ичида дунёнинг Россиядан ташқари барча мамлакатларида ёввойи табиат ҳудудлари йўқ бўлиши эҳтимолга яқин. Россияда эса бу жараён кўпроқ вақтни олади.
Изоҳ (0)