Ички ишлар вазирлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар тайёрлади, улардан бири янги — 56²-модданинг киритилишини кўзда тутади, деб ёзади Spot.
Унга кўра, жамоат жойларида жойлашган хона (бино)ларни чилим ва электрон сигареталар чекиш учун тақдим этганлик учун фуқароларни энг кам ойлик иш ҳақининг 5 дан 10 баробаригача, мансабдор шахсларни эса — 10 дан 15 баробаригача бўлган ҳажмда жаримага тортиш таклиф қилинмоқда.
Бу жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталарни фойдаланишга беришга ҳам тааллуқли. Шу билан бирга, қўшимча изоҳ назарда тутилган — «қонунчиликда кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари».
Қолган таклифлар мавжуд моддаларга тузатишлар киритишга оид — алкоголь ва тамаки маҳсулотлари рекламаси ҳақидаги тақиққа «электрон сигареталар ва чилимлар» сўзлари қўшилади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 4 октябрдан бошлаб «Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида»ги қонун кучга кирди.
Изоҳ (0)