Бугун, 5 ноябрь куни Смольний (Санкт-Петербург)да Тошкент ҳокими ўринбосари Элбек Шукуровнинг Санкт-Петербург вице-губернатори Сергей Мовчан билан кенгайтирилган форматдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Тадбир иштирокчилари Санкт-Петербургда доимий амал қилувчи экспозицияларга эга Ўзбекистон савдо уйи очилишини муҳокама қилди.
Музокаралар Санкт-Петербургдаги Тошкент кунлари доирасида бўлиб ўтди. Учрашувда Тошкент ҳокими ўринбосари Элбек Шукуров бутун республика бўйлаб ишбилармон доиралар вакиллари жалб қилинадиган кўргазмани ташкил этишни таклиф қилди.
Изоҳ (0)