Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси жамоат жойларида бепул Wi-Fi ташкил қилган хўжалик субъектларига имтиёзлар тақдим этилишини эслатди.
Хабар берилишича, «Я Отельер» жамоаси «Booking.com» маълумотлари асосида таҳлил ўтказиб, фикрларни ҳисоблаб чиққан. Улар сайёҳлар орасида энг оммабоп бўлган тўртта йўналиш — Тошкент, Бухоро, Хива ва Самарқандни ҳамда меҳмонлар учун энг муҳим бўлган мезонларни танлади. Улар орасидан ходимлар, жойлашув, тозалик, интернет, қулайлик, нарх ва сифат мутаносиблиги кабилар ўрин олди. Умуман олганда, шаҳарларнинг ҳар бири юқори баллар олган бўлса-да, интернет мезони бўйича паст баллар қайд этилди.
Шу муносабат билан қўмита эслатишича, хўжалик юритувчи субъектлар ўз ҳудудида Wi-Fi ўрнатса, шу ҳудудни ташкил этиш учун сарфлаган харажати солиққа тортиладиган даромаддан чегириб қолинади.
Изоҳ (0)