Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Зангиота тумани тиббиёт бирлашмаси акушер-гинекологи С.М. фуқаро Г.Х.нинг ҳомиласини тушириб бериш эвазига 1,4 миллион сўм олганда ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Тадбирда фуқаро Г.Х.нинг 16 ҳафталик ҳомиласи борлиги аниқланиб, ҳомиладорлик муддати 12 ҳафтадан ортиқ бўлган шахснинг ҳомиласини сунъий тушириш мумкин эмаслиги ҳақида мутахассис хулосаси олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан С.М.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)