Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги пойтахтини Беларуснинг Минск шаҳридан Остона ёки Тошкент шаҳрига ўзгартириш таклиф қилинмоқда, деб ёзади «Repost».
«МДҲ пойтахтини Марказий Осиё пойтахтларидан бирига кўчириш керак, деб ҳисоблайман. Ўзбекистоннинг Навоий шаҳрида атом электр станцияси қуриш режасини ҳисобга олиб, шунингдек Қозоғистоннинг ҳам ушбу йўналишдаги қизиқишларини ҳисобга олиб, МДҲ пойтахтини Тошкент ёки Остонага кўчириш керак, деб ҳисоблайман», — дейди Қирғизистон савдо-саноат палатасининг саноат сиёсати масалалари бўйича қўмитаси бошлиғи Кубат Раҳимов.
Изоҳ (0)