Бразилияда президентликка сайланган Жаир Болсонару мамлакатнинг Исроилдаги элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчиришни режалаштираётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади Meduza.
Бунга жавобан Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Болсонаруни мазкур «тарихий, тўғри ва ажойиб қарор» билан табриклади.
Исроил Қуддусни ўзининг ягона ва бўлинмас пойтахти деб ҳисоблайди. Фаластин маъмурияти эса Шарқий Қуддус бўлажак араб давлатига тегишли бўлиши лозимлигини таъкидлайди.
Бразилия АҚШ ва Гватемаладан сўнг ўз элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчирган учинчи мамлакат бўлади.
Изоҳ (0)