• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12354.65
    • RUB153.93
    • EUR14384.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бекободда ўқитувчилар 2019 йил учун обунага мажбурланмоқда

    Тошкент вилоятининг Бекобод туманида халқ таълими ходимлари 2019 йил учун ўндан ошиқ газета-журналга обуна бўлишга мажбурланмоқда. Бу ҳақда Turon24 ўз манбасига таяниб хабар берди.

    Фото: Turon24

    Фото: Turon24

    Бекобод тумани халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари учун обуна бўйича тақсимот жадвали ишлаб чиқилган. Тақсимотда «Маърифат», «Учитель Узбекистана», «Халқ сўзи», «Тошкент ҳақиқати», «Ташкентская правда», «Бекобод овози», «Педагог минбари» («Тарих», «Математика», «Физика», «Кимё», «Биология» номли иловалари билан), «Тил ва адабиёт таълими», «Народное слово» сингари нашрларга қайси мактаб нечтадан обуна бўлиши аниқ белгилаб қўйилган.

    Хусусан, Бекобод туманидаги 1-мактаб «Маърифат»га – 25 та, «Учитель Узбекистана»га – 8 та, «Халқ сўзи»га – 8 та, «Народное слово»га – 4 та, «Тошкент ҳақиқати»га – 16 та, «Ташкентская правда»га – 4 та, «Бекобод овози»га – 49 та, «Тил ва адабиёт таълими»га – 4 тадан обуна бўлиши керак. Бундан ташқари, «Педагог минбари»нинг «Математика» фани бўйича иловасига – 4 та, «Тарих» ва «Физика» фанлари бўйича иловаларига – 2 тадан, «Кимё» ҳамда «Биология» фанлари бўйича иловаларга 1 тадан нусхада обуна бўлиши керак. Жадвалга кўра 1-мактабга жами 129 та нусхадаги газета-журналга обуна бўлиш мажбурият қилиб берилган.

    «Обуна пули ўқитувчиларнинг ойлигидан босиб қолинади, бунинг учун розилигимиз сўраб ҳам ўтирилмайди, – дейди исми ошкор этилишини истамаган Бекобод туманидаги мактаблардан бирида ишловчи ўқитувчи. – Ўтган йили ҳар ойда ойлигимизнинг 10-15 фоизини обуна учун олиб қолишган. Бу йил ҳам шундай бўлса керак. Ҳозирча кимга неча сўмдан тушиши тақсимланганича йўқ».

    Тақсимотга 57 та мактаб киритилган бўлиб, уларда 2069 нафар ходим ишлаши кўрсатиб ўтилган. Ушбу мактабларда ишловчи ходимлар 2019 йил учун жами 3417 нусхадаги газета-журналга обуна бўлишга мажбур.

    Тақсимот Бекобод тумани халқ таълими бўлимининг 2018 йил 30 октябрдаги 01-650/18-сонли хатига илова қилинган. Тумандаги умумтаълим мактаблари директорлари номига юборилган хатда обунани тақсимот жадвали асосида ташкил этиш сўралган. Хатга туман халқ таълими бўлими мудири Ҳасан Соибназаров имзо чеккан.

    «Мажбурий обунага ҳеч бир мактаб директори ёки ўқитувчи қаршилик кўрсатолмайди, – дейди Turon24 билан суҳбатлашган, аммо хавфсизлиги учун исмини очиқ айтмаган манба. – Бу борада ҳеч қаерга мурожаат қилиб ҳам бўлмайди. Топшириқ халқ таълими бўлимидан келгач, ким ҳам қаршилик қила оларди?! Кўпчилик ўқитувчиларни қўрқоқ, ўз ҳақ-ҳуқуқи учун курашишни билмайди, деб ўйлайди. Битта шу мактабдан бериладиган ойликка қараб қолгандан кейин қандай ҳам қарши чиқсин?! ХТБ мудирига қарши чиқиб ишдан бўшатилса, тумандаги ҳеч бир мактабга ишга киролмайди».

    Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактабларда мажбурий обуна, турли хил тадбирларга мажбурий чипталар сотиш, маошидан яна бошқа турли мажбурий ушланмалар олиб қолиниши натижасида ўқитувчиларнинг шусиз ҳам кам бўлган ойлик маошлари уларнинг қўлигача ундан-да камайиб етиб бораётганини танқид қилган эди.

    Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ОАВга берган интервьюсида ўқитувчиларнинг маошидан турли мақсадларда (газета ва журналларга мажбурий обуна, аванс, коммунал тўловлар, турли тадбирлар чипталарига ва б.) мажбурий равишда пул олиб қолиш ҳам тақиқланишини маълум қилган эди.

    Фото: Turon24

    Фото: Turon24

    Фото: Turon24

    Фото: Turon24

    Фото: Turon24

    Фото: Turon24

    Фото: Turon24

    Фото: Turon24

    Фото: Turon24

    Фото: Turon24
    02.11.2018, 09:07   Изоҳ (0)   21136
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати: Украинанинг чекловларига қарши ҳукуматимиз ҳам чора кўришга тайёр туриши керак

    02.11.2018, 08:56

    Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда 16 ноябрдан электр энергияси нархлари ошади

    02.11.2018, 08:45

    Ўзбекистондаги «Солиқ-сервис» марказларига 1 700 дан ортиқ мурожаат келиб тушди

    02.11.2018, 08:30

    ЕТТБ 2019 йилда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 4,5 фоизгача пасайишини тахмин қилмоқда

    02.11.2018, 08:15

    Олий Мажлис депутати Абдурашид Абдуқодиров: Украинанинг ўзбек автомобиллари бўйича баёноти жавобсиз қолмаслиги керак

    01.11.2018, 23:47

    Тошкентда гиламдўзлик санъатига бағишланган кўргазма ташкил этилди

    01.11.2018, 23:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўқонда ушланган 11 та “валютчик” қамалди

    Ўзбекистон | 27 август, 00:10

    Фарғонада она-бола гиёҳфурушлар қўлга тушди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:55

    Сурия президенти ўзини ИШИДнинг асосий қурбони деб атади 

    Дунё | 26 август, 23:40

    Тошкент вилоятида хотинини тош билан уриб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:31

    Банкларда муаммоли кредитлар улуши бир йилда 1,7 трлн сўмга кўпайди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:30

    Туркия транспорт вазири 225 км/соат тезликда машина ҳайдагани учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 26 август, 22:55

    Xiaomi овозли бошқарувга эга “ақлли” сув иситгични тақдим этди

    Дунё | 26 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.